Toshkent kimyo-texnologiya instituti Shahrisabz filiali

«Икки эшик орасида»романини биласизми?

Ўткир Ҳошимов ўзига хос ёзувчи. У ўзи билмаган мавзуни, моҳиятини англамаган масалани қаламга олмайди. Ўз қаҳрамонларини холисона тирик, ҳаётий жонли одам сифатида тасвирлайди. Уларни қандай инсон эканликларини зохирий эмас, ботиний ёритади. Ўткир Ҳошимовнинг асарлари кишини бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга солишининг сабаби ҳам шундадир.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов мустақил Ватанимизнинг адабиёти ва маънавий хазинасига салмоқли ҳисса қўшган ижодкордир. Ўткир Ҳошимовнинг  “Икки эшик ораси” романи  асарлари ичида қамрови, ўқувчи қалбига яқинлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.  Ёзувчи “Икки эшик ораси” романи учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти билан тақдирланган.

Китобхон меҳрини ялиниб ҳам, буюриб ҳам, сотиб олиб бўлмайди. Шундай экан, Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Т.Ф.Н. доц. С.С.Равшанов  ва Ахборот ресурс маркази ходимлари Э.Хушвақтов , Г.Жомова, М.Ғаниевалар ташаббуслари билан бугун Ўткир Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси” романини биласизми? мавзусида кўрик танлов бўлиб ўтди.

Танлов шартлари қуйидагилардан иборат:

1-шарт. Муаллиф ва ушбу роман ҳақида маълумот бериш.

2-шарт. Романда келтирилган “Кичик ҳикоялар” мазмунини ёритиш.

 3-шарт. Эркин мавзу.

Танловда қуйидаги талабалар иштирок этишди:

5-19 гуруҳдан –    Ҳакимова Фаёза                          

1-19 гуруҳдан –    Оллоберганова Нозима               

3-19 гуруҳдан –    Тўрабоев Акобир                        

6-19 гуруҳдан –     Норсоатова Ҳусния

6-19 гуруҳдан –     Исматова Гули

6-19 гуруҳдан –     Ғуломова Фарангиз

Танловда фахрли 1-ўринни 1-19 гуруҳ талабаси – Оллоберганова Нозима, 2-ўринни 3-19 гуруҳ толиби  –    Тўрабоев Акобир ва 3-ўринни 5-19 гуруҳдан –    Ҳакимова Фаёзалар эгаллашди.

Танлов ғолиблари  ва иштирокчилари ТКТИ Шаҳрисабз филиали маъмурияти томонидан пул мукофотлари ва совғалар билан тақдирландилар.

Leave a Comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan