Toshkent kimyo-texnologiya instituti Shahrisabz filiali

Сирли кимё оламига саёҳат

2019 йил 18 декабрь куни Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалида янги йил байрами муносабати билан  “Сирли кимё оламига саёҳат” деб номланган тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирни Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали ўқув ва тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосари Б.Сирожов кириш сўзи билан очиб берди ҳамда Кимё фанининг дунё ва жамият ҳаётидаги ўрни, иқтисодиётни ривожлантиришга қўшаётган беқиёс ҳиссаси ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг филиалнинг барча гуруҳларидан иқтидорли талабалар танлаб олиниб, иккита жамоага ажратилди ва тадбир шартлари билан таништириб ўтилди.

Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи доцент М.Самадов, кимё фани ассистент-ўқитувчиси Ф.Бобоқулова ва кимё-фани лаборанти М.Бердиевалар раҳбарлигида ўтган бу тадбир жуда қизикарли воқеаларга бой бўлди ва кўтаринги кайфиятда ўтди.

Тадбирда талабалар томонидан шеърлар, қўшиқлар, рақс, саҳна кўринишлари ҳамда кимё фанига оид амалий тажрибалардан намуналар намойиш қилинди. 

Тадбир якунида ғолиб бўлган жамоага фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўтказилган “Сирли кимё оламига саёҳат” деб номланган  тантанали тадбир барчада илиқ таассурот қолдирди.