Toshkent kimyo-texnologiya instituti Shahrisabz filiali

«Ўзбекистон глобаллашув жараёнида ахборот-коммуникация технологиялари хавфсизлигини таъминлашнинг долзарблиги» мавзусидаги давра суҳбати.

Бугунги кунда ҳеч бир соҳа йўқки, у ахборот коммуникация технологиялари, айниқса, интернет тармоғидан фойдаланмаган ҳолда фаолият кўрсатаётган бўлса. Бундай замонавий, тезкор, қулай имкониятнинг яхши жиҳати билан бирга унинг хавфсизликдан ҳоли эмаслиги билан боғлиқ иккинчи томони ҳам борки, бу ўзига хос чораларни кўришни талаб қилади.

Глобал компьютер тармоғи жаҳон давлатларининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий ва маданий ҳаётида алоҳида аҳамият касб этмоқда. Шунинг учун ахборотни муҳофаза қилиш ҳар қандай мамлакатда муҳим давлат вазифаси бўлиб ҳисобланади.

ТКТИ Шаҳрисабз филиалида талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан биргаликда бўлиб ўтган давра суҳбатини айни шу мавзуга қаратилган тадбирлардан бири дейиш мумкин. 

Давра суҳбатида АТМ мутахассислари А.Тўрақулов, С.Ниёзов, асс. С.Тошевлар томонидан ТКТИ Шаҳрисабз филиалида ахборот хавфсизлигининг таъминланганлик даражасининг юқори даражада эканлигига ҳам тўхталиб ўтишди. Маълум бўлишича, ахборот хавфсизлиги бўйича меъёрий ҳужжатлар ва ахборот хавфсизлиги сиёсатининг мавжудлиги, иш жараёнида лицензияга эга бўлмаган дастурий махсулотлар қўлланилмаслиги, ходимлар ўртасида ахборот хавфсизлиги бўйича ўқув курслар (семинар, тренинглар) ўтказилиб келинаётганлиги, ўқув муассасасида ички ва ташқи интернет ресурсларидан оқилона ва тўғри йўналишда фойдаланилаётганлиги тўғрисида маълумотларлар берилди.

Ундан ташқари талабалар томонидан берилган саволларга АТМ мутахассислари ва Ёшлар иттифоқининг етакчиси У.Тўраевалар жавоб беришди.

Эътироф этилганидек, ахборот билан ишлайдиган талаба-ёшлар, профессор- ўқитувчилар ва техник ходимлар бу тизимнинг бир бўғини ҳисобланиб, уларга ахборот хавфсизлиги самарадорлигини таъминловчи сифатида қаралади. Шу боис, ахборот билан ишлайдиган ҳар бир шахсларни  турли хил дастурий маҳсулотлардан эркин фойдалана олиш имконини берадиган билимлар билан таъминлаш муҳим. Шундагина таълим муассасамизда ахборот хавфсизлиги талаб даражасида таъминланади.