“Ватанни ҳимоя қилиш шарафли бурч” шиори остида футбол мусобақаси

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда “14- январь – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалида 10 январ куни соат 12.00да “Ватанни ҳимоя қилиш шарафли бурч” шиори остида футбол мусобақаси ўтказилди. Филиал жисмоний тарбия ўқитувчилари Н.Раҳматов ва А.Сатторовлар раҳбарлигида ташкил этилган футбол мусобақасида жами олтита жамоа иштирок этишди.  

Мусобақа якунида қуйидаги натижага эришилди:

       1-ўринни        4-19 гуруҳ талабалари;

                          2-ўринни    1-19 гуруҳ талабалари;

                          3-ўринни        2-19 гуруҳ талабалари

эгаллашди ва директор совринини қўлга киритишди. 14 январ куни ўтказиладиган катта байрам тадбирида тақдирлаш маросими ўтказилади. 

Scroll to Top