Balli qizlar-2020

2020-йил 7-март куни Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали тадбирлар залида 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Қизлар давраси -2020” номли кўрик-танлов ташкил этилди. Танловда филиалнинг иқтидорли қизлари табрик,, таништирув, моҳир қўллар, онани мадҳ этиш ва эркин мавзу шартлари бўйича беллашдилар.

Байрам дастурни юқори савияда ўтишига филиал Хотин-қизлар қўмитаси раиси Моҳигул Азимова, кимё фани ўқитувчиси Феруза   Бобоқулова, кимё лаборанти Муқаддам Бердиева ва филиал Ёшлар Иттифоқи етакчиси Тўраева Умидалар ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Танлов натижаларига кўра: “Энг пазанда қиз” номинацияси бўйича Нилуфар Абдуғаниева, “Энг ҳунарманд қиз” номинацияси бўйича Севара Чориева, “Энг зукко қиз” номинацияси бўйича Нозима Оллоберганова ғолиб бўлдилар. Шунингдек, 3-ўрин Шахноза Гуллиевага, 2-ўрин Холисхон Эшмўминовага ва кўрик танлов бош соврини Ирода Қаландаровага насиб этди.

Тадбир якунида 2-19 гуруҳи талабалари жамоаси билимдонлар ҳафталиги доирасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинининг ғолиби деб топилди ва филиал Ёшлар Иттифоқи томонидан ажратилган қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрига 1кунлик саёҳат “Йўлланма”сига эга бўлишди. 

Scroll to Top