Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозими вазифалари:

  • Маъмурий, хўжалик ва молиявий фаолият билан боғлиқ бўлимларнинг иш режаларини тасдиқлаш ва ходимларини умумий бошқариш;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари ва фармойишлари, Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамасининг таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги қарорларини амалга оширишни ташкил этиш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумат томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар мазмунини ходимларга етказиб бориш;
  • Филиал штатлар жадвали ва харажатлар сметаларининг тўғри тузилишини ва молиявий фаолиятни таъминлайдиган бўлимлар ишларини мувофиқлаштириш, ташкил этиш ва назорат қилиш;
  • Мутасадди юқори ташкилотлар буйруқлари, фармойиш ва кўрсатмаларини, молиявий фаолият жараёнларига оид масалалар бўйича ТКТИ Шахрисабз филиали Илмий кенгаши қарорлари ва директор буйруқларининг бажарилишини ташкил қилиш;
  • Илғор мамлакатлар таълим тизимининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш, “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва бошқа таълимга оид қонунларда кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш борасидаги услуб ва воситаларни ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
  • Молия ва иқтисодиёт ишлари фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда давлат грантларини жалб этиш, ишлаб чиқариш корхоналари билан хўжалик шартномалари орқали ҳамкорликни йўлга қуйиш;
  • Бўлимлар, факультет ва кафедраларнинг хўжалик ишлари борасидаги шартномаларни тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
  • Тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган талабалар шартнома пуллари тўланиши ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини назорат қилиш;
  • Вазирликлардан рўйхатдан ўтган штатлар жадвали ва харажатлар сметаларини тартибли равишда назорат қилиш;
  • Тегишли бўлимлар билан ҳамкорликда журналлар ва молиявий ишлар тўпламларини

нашр этиш жараёни ҳамда даврий нашрлар билан кутубхона фондини тўлдириб туришни назорат қилиб бориш;

  • Тегишли бўлимлар билан ҳамкорликда юқори ташкилотлар учун барча зарур молиявий ҳисоботларни шакллантириш ва тақдим этиш;
  • Мутахассис-кадрларни халқаро талаблар асосида тайёрлашни таъминлаш мақсадида хориж мамлакатлар турдош олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда таклифлар тайёрлаш;
  • Ўрнатилган тартибда институтнинг молиявий фаолияти бўйича йиллик рейтингини аниқлаш, таҳлил қилиш, фаолиятни такомиллаштиришга оид ишларни амалга ошириш ва хулосалар чиқариш;
  • Филиал моддий-техника базасини мустахкамлаш борасида ҳомий ва Васийлик кенгаши томонидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш;
  • Фаолияти доирасида тегишли бўлимларнинг фаолият тизимини ўрнатилган тартибда доимий ички аттестациядан ўтказиш, ташқи аттестацияга тайёрлаш ва ўтказишда фаол иштирок этиш.
  • Ижро интизомини бузган ходимларга нисбатан чора кўриш, улар билан шартномани бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Scroll to Top