Масофавий таълим ва 2021 ўқув йилига қабул масалаларига бағишланган брифинг.

16 июнь куни соат  Қарши шаҳрининг “Журналистлар уйи”да брифинг бўлиб ўтди. Ушбу брифингда  Қашқадарё вилоятида мавжуд олтита олий таълим муассасалари ректорлари,  жумладан:

– Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти Қарши филиалининг ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари  доц. Ш.Убайдуллаев;

–  Мухаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Карши филиали директори доц. О.Турғунов;

– Низомий номидаги ТДПУ Шаҳрисабз филиали директори доц. А.Ғаниев;

–  ҚарДУ ўқув ишлари бўйича проректор проф.Ю.Эшқобилов;

– Қарши мухандислик иқтисодиёт институти ўқув ишлари бўйича проректор доц. О.Бозоров;

– Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали директори проф. Ш.А.Муталов,

 матбуот котиблари,блогерлар, АОКБ вакиллари иштирок этишди.  

Брифингни АОКБ бошқармаси бошлиғи У.Н.Нусуров очиб берди. Брифингда таълимдаги ислохотлар, институтларда олиб борилаётган ишлар, ўзгаришлар, 2019/2020 ўқув йили учун ОТМларига қабул қилиш квоталари, қабул жараёнлари ҳақида атрофлича фикр юритилди.

Проф. Муталов Ш.А. ўз нутқларида, 2020-2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги № ПҚ-4749 сонли қарорида қайд этилган:

– абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар бўлган муддатда Давлат хизматлари марказлари орқали Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб сайти орқали амалга оширишлари мумкинлиги;

-кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилиши;

-фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқининг берилганлиги;

-хотин қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича тўрт фоизли давлат гранти асосида қабул кўрсаткичлари ажратилганлиги ва шу каби бир қатор вазифалар ҳақида тўхталиб ўтдилар.

 Брифинг якунида  блогерлар томонидан берилган саволларга масъул шахслар томонидан жавоб берилди. 

2 thoughts on “Масофавий таълим ва 2021 ўқув йилига қабул масалаларига бағишланган брифинг.”

  1. DouglasInape

    штабелер с электроподъемом
    [url=https://elektroshtabeler-kupit.ru]https://elektroshtabeler-kupit.ru[/url]

Leave a Comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Scroll to Top