Ёз кунларида тўғри овқатланиш қоидалари ва тавсиялар.

Ёз кунлари ҳўл мева ва сабзавотлар ҳамда улардан тайёрланган салатлар организм учун фойдалидир.

Айниқса бу маҳсулотларнинг кўпчилиги чанқоқни қолдиради ва организмни керакли минерал моддалар ва витаминлар билан тўлдириб боради.

Бироқ, уларнинг калорияси камоиги сабаб куни бўйи кетган қувватнинг ўрнини боса олмайди.

Организмга доим оқсил моддалари киритилиши керак.

  Бунинг учун гўшт маҳсулотлари ва унинг ўрнини босувчи баъзи маҳсулотлар – дуккакликлар кунлик таомномага киритилиши керак.

Масалан: – қовурилган, ёғли махсулотларнинг ҳазм бўлиши анча қийинчилик туғдиради, шунинг учун гўшт махсулотлари қайнатилган ҳолатда ва умуман енгил ҳазм бўладиган гўштли овқатларни тавсия қиламиз. Мошхўрда, мастава, мошура, қайнатилган шўрва (ёғсиз), манпар ва шунга ўхшаш енгил ҳазм бўладиган маҳсулотлар фойдадан холи бўлмайди.

  Албатта кабоб(шашлик)дан ҳеч ким воз кечмаса керак, бунда сабзавотдан қилинган салатлар билан истеъмол қилиш ва уксус моддасини кам ишлатиш лозим.

   Ёз фаслида овқатланиш тартибини озгина ўзгартиришимиз лозим.

Агар куни эрталабки нонуштада оқсил, ёғ ва углеводлар нисбатан кўпайтирилиши лозим Масалан: сут махсулотлари ( творог, қаймоқ, сутли чой, сувда пиширилган гўшт, парранда гўшти, тухум, ёнғоқ ва шу каби маҳсулотлари бўлиши керак.

Биз бу тармларни эрталаб соат 7 ларда истеъмол қилиш керак.

Тушликни соат 12 га кўчириш керак. Тушлик енгил ҳазм бўладиган, биринчи овқатдан: яъни мошхўрда, мастава, манпар, котлет, товуқ, парранда гўштидан қилинган таомлар (сувда ёки парда тайёрланган) дан иборат бўлиши лозим.

  Хом холатдаги сабзавот ва мевалар, улардан қилинган салатлар, бодринг, помидор, пиёз, кўк пиёз, кашнич, укроплар албатта столда бўлиши керак. Истеъмол қилинган овқатларни ҳўл мевалардан қилинган компотлар билан тўлдириш керак, компотларнинг таркибида шакар умуман бўлмаслиги керак, баъзи ширинликларни ёқтирувчи инсонлар озгина қўшиши мумкин.

  Шўр балиқ, (копченқе мяса и др.) консервалар, тузли маҳсулотларни умуман ёзнинг иссиқ кунлари истеъмол қилиш тавсия этилмайди.Бу махсулотлар сувсираш холатини янада кучайтиради.

  Кечки овқатни соат 18 да истеъмол қилиши керак. Овқат жуда енгил ҳазм бўладиган суюқ овқатдан иборат бўлиши керак. Албатта соат 8-9 ўртасида ошқозонни озгина тўлдириш керак, бунинг учун қатиқ, кефир, олма ва шунга ўхшаш углеводларга бой бўлмаган ҳўл мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш керак. Севимли махсулотларимиз қовун ва тарвузни албатта тушлик вақтида истеъмол қилинса яхши бўлади, булар углеводларга бой, қувват беради ва айниқса тарвуз чанқоқни босади.

   Яна шундай махсулотлар борки улар чанқоқни босади. Буларга бодринг

(99%и сув), селдир, қовун, тарвуз, қулупнай, апельсин киради. Бу махсулотлар ҳам чанқоқни қолдиради.

  Махсулотлардан яна бири чанқоқни босади ва керакли микроэлемент ва витаминлар билан бойитади – буларга рус тилида акрошка деб аталади.

борш – яъни сабзавотлардан қилинган шўрва, уларнинг таркибига гўшт ва парранда тухум махсулотларини киритиш мумкин, улар овқатни янада тўйимли қилади.

  –Чанқоқни қолдириш учун қўйидалар тавсия этилади.

Ёзнинг иссиқ кунлари албатта чанқоқни босиш учун сув тавсия этилади. Қайнатилган, совутилган, уй ҳароратидаги сув 18-24 градусда , минерал сувлар – газсиз ва минерал моддалари кам бўлиши керак.

Сувни ҳар соатда 200 мл ичиш тавсия этилади. Қора чой, кўк чой. Ўтли чойлар ҳам жуда фойдали. Улар оркали организмга минерал моддалар ва витаминлар кириб боради. Бир кунлик сувнинг меъёри 3 литргача бўлиши керак (сувни ҳар соатда 200 мл ичиш керак), албатта бу соғлом инсонлар учун тавсия этилади. Юрак қон томир касаллиги, буйрак хасталиги бор инсонларга алббата кўп ичиш тавсия этилмайди , бундай беморлар шифокор назорати остида суюқ моддаларни ичишлари лозим.

Гули Шайҳова.

ЖТошкент тиббиёт академияси профессори.

Scroll to Top