ТКТИ Шаҳрисабз филиалида илмий маъруза

Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалида 28 ноябрь куни илмий маъруза бўлиб ўтди. Бу маърузада филиал профессор- ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди. Унда филиалимиз илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари Т.Ф.Н. доц. С.С.Равшановнинг ”Маҳаллий буғдой донларидан навли ун тортиш технологиясида гидротермик ишлов бериш жараёнини такомиллаштириш” мавзусидаги амалий лойиҳасининг йиллик ҳисоботи ва “Озиқ-овқат саноатида ГМО (Генетик модификацияланган организм)нинг аҳамияти” тўғрисидаги маърузаси тингланди.

Илмий маъруза қатнашчилари  ГМОнинг ҳаётимиздаги аҳамияти ва салбий оқибатлари ҳакида кенг тушунчага эга бўлишди. Бундан ташқари, донни етиштириш,  уни етиштиришдаги ютуқ ва камчиликлар, ун ва ун маҳсулотларини ишлаб чиқариш каби мавзулар атрофлича ёритиб берилди.

        Илмий маъруза давомида қатнашчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб топишди. Маъруза баҳс ва мунозараларга бой бўлди.

Scroll to Top