Энди Сиз ётоқхона қуриб, катта имтиёзларга эга бўлишингиз, юқори фойда олишингиз мумкин.

Тошкент кимё-технология институти Шахрисабз филиали, Шахрисабз шаҳар, Шахрисабз кўчаси 20-уйда жойлашган манзили ҳудудидан ётоқхона қурилиши учун 60 сотих ер майдони ажратади

  • Ётоқхона қурган тадбиркор йиллик 3 млрд.сўм субсидия олиши мумкин.
  • Ҳукумат қарори билан (https://t.me/eduuz/8708) давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилган талабалар турар жойи (ТТЖ)даги бир ётоқ ўрни учун уларга Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдорлари оширилди.

Жумладан:

✔️ ТТЖларини барпо этиш лойиҳалари тадбиркорлик субъектининг ўз маблағлари ҳисобидан эркин келишилган шартлар асосида амалга оширилганда, унга давлат шериги (олий таълим муассаcaси) томонидан ҳар бир талаба учун БҲМнинг йиллик 10 баравари ҳамда Давлат бюджетидан субсидия асосида БҲМнинг йиллик 15 баравари, жами 25 баравари миқдорида тўлов кафолатланади;

✔️ Талабалар турар жойларини қуриш лойиҳаларига лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича бир ўринга тўғри келадиган қийматнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан (30 млн.сўм/ўрин) ортиқ бўлмаган миқдорда СУБСИДИЯ берилади.

✔️бундан ташқари, камида 400 ўринли ётоқхона қурилиши тадбиркорнинг тўлиқ ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилганда, унга ТТЖда яшаган ҳар бир талаба учун битимда белгиланган муддат давомида Давлат бюджетидан субсидия ажратилиши бир йил учун аввалги БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараварига оширилди.

❗️Энг асосийси, олий таълим муассасаларида юқоридаги шарт асосида ётоқхона қурадиган тадбиркор учун қурилган бино ва иншоотларнинг 20 фоизидан ошмаган қисмини қонунчиликда тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун хусусийлаштириш имкони яратилди.

➡️ Шунингдек, тадбиркор томонидан ўзига тегишли ер майдони ёки бинода камида 50 ўринли ётоқхона ташкил этилганда, ҳар бир талаба учун унга битимда белгиланган муддат давомида бир ўқув йили учун Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия миқдори республиканинг барча ҳудудлари учун бир хил, яъни БҲМ нинг 5-10 баравари ўрнига 15 баравари этиб белгиланди.

Таклифлар ва қўшимча маълумотлар учун:

https://t.me/Aloviddin_Zayniddinov

телефон: 904280040

тел./факс: 752300010

Scroll to Top