2020-йил 7-март куни Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали тадбирлар залида 8 март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Қизлар давраси -2020” номли кўрик-танлов ташкил этилди. Танловда филиалнинг иқтидорли қизлари табрик,, таништирув, моҳир қўллар, онани мадҳ этиш ва эркин мавзу шартлари бўйича беллашдилар.
Байрам дастурни юқори савияда ўтишига филиал Хотин-қизлар қўмитаси раиси Моҳигул Азимова, кимё фани ўқитувчиси Феруза Бобоқулова, кимё лаборанти Муқаддам Бердиева ва филиал Ёшлар Иттифоқи етакчиси Тўраева Умидалар ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Танлов натижаларига кўра: “Энг пазанда қиз” номинацияси бўйича Нилуфар Абдуғаниева, “Энг ҳунарманд қиз” номинацияси бўйича Севара Чориева, “Энг зукко қиз” номинацияси бўйича Нозима Оллоберганова ғолиб бўлдилар. Шунингдек, 3-ўрин Шахноза Гуллиевага, 2-ўрин Холисхон Эшмўминовага ва кўрик танлов бош соврини Ирода Қаландаровага насиб этди.
Тадбир якунида 2-19 гуруҳи талабалари жамоаси билимдонлар ҳафталиги доирасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинининг ғолиби деб топилди ва филиал Ёшлар Иттифоқи томонидан ажратилган қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрига 1кунлик саёҳат “Йўлланма”сига эга бўлишди.